https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Биз коррупцияга қаршимиз | | Karakalpak state university

Биз коррупцияга қаршимиз

Ҳар битта оиланинг, жамиятнинг ва албатта, миллатнинг  ўз  тартиб қоидалари, қонунлари мавжуд бўлади. Уни билмаслик унга риоя қилмаслик эса мудҳиш ишларга  ва кулфатларга олиб келиши шубҳасиз. Мамлакатнинг ривож топишига, тараққиётнинг юксак чўққиларни егаллашига, илм-фан соҳасига ғов бўладиган иллатлардан бири бу – коррупциядир.

Жорий йилнинг 15 октябрь санасида Қорақалпоқ давлат  университетида Қорақалпоғистондаги барча олий таълим муассасаларининг профессор-ўқтувчилари ва талаба-ёшлар билан биргаликда «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзусида мажлис бўлиб ўтди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов олиб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Б.Матмуратов,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ибрагимов ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги кунда  коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга бутун дунёда, хусусан Ўзбекистон Республикасида ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигини, БМТ томонидан қабул қилинган “Коррупцияга қарши Конвенция”га давлатимиз қўшилганлигини, коррупцияга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигини, коррупция фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларига зарар келтиришини, давлатнинг иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув мустақил фикрлайдиган ва милий ментолитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга тайёр бўлган ёшларни тарбиялашга қаратилди.

Мунира Базарбаева,

Кимё-технология факультети 3-босқич талабаси.

Foydali havolalar