https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ҚҚДУда | | Karakalpak state university

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ҚҚДУда

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Мехмет Сурайё Эр босчилигидаги Туркиянинг ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг (ТИКА) Ўзбекистондаги координатори Али Ихсан Чаглар ва элчихона вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб ҚҚДУ бош биноси олдида университет раҳбарияти томонидан меҳмонлар нон-туз билан кутиб олинди.

Учрашувда ҚҚДУ ректори А.Реймов меҳмонларни Қорақалпоғистонга, шунинг ичида Қорақалпоқ давлат университетига сафари билан қутлади ва бу Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ҳамкорликларини бундан буён ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида элчи Мехмет Сурайё Эр ҳам бу учрашувнинг икки давлат ўртасида, айниқса олий таълим соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда янги қадам бўлишини келтириб ўтди.

Ҳозирги вақтда ҚҚДУда Туркия Республикаси олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. ҚҚДУ ва Ататурк университети билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланган. Шунингдек, Ататурк университети билан Туркиянинг МЕВЛАНА дастури бўйича келишув ўрнатилиб, бу бўйича 2019/2020 ўқув йилида талабалар алмашинуви амалга оширилиши режалаштирилган.

Учрашув давомида томонлар келажакдаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди, шунингдек, Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти томонидан ТИКА ташкилоти билан биргаликда ишлаш бўйича фикр ва таклифлар билдирилди.

Матбуот хизмати.

 

 

Foydali havolalar