Очиқ мулоқот ўтказилди | | Karakalpak state university

Очиқ мулоқот ўтказилди

Жорий йилнинг 3 декабрь куни университетимизда 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» ва  университетда таҳсил олаётган ногирон талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирни университет ректори А.Реймов кириш сўз билан очди ва халқимизга ҳос меҳр-оқибат инсонпарварлик фазилатлари амалда номоён  бӯлаётганлигини такидлаб ўтди.

Зеро ҳарқандай эзгу ғоя амали билан гӯзал. Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 3 декабр – «Халқаро ногиронлар куни» қилиб белгиланган. Мазкур сана муносабати билан жойларда кӯплаб тадбирлар ташкил етилди.

2017-2021 йилларда Ӯзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  Ҳаракатлар стратегиясидаги муҳим вазифалардан бири аҳолининг ижтимоий ҳимоясидир. Бу мамлакатда истиқомат қилаётган 650 мингдан ортиқ ногиронлиги бор инсонларга ҳам тегишли. «Ногиронлиги бӯлган шахсларни давлат томонидан қӯллаб-қувватлаш тизими тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тӯғрисида»ги Президент Фармони белгиланган вазифалар ҳақида айтиб ўтди ва университетимизда таҳсил олаётган талаба-ёшларга ўзининг энг илиқ самимий тилакларини билдириб ўтди.

 Шунингдек, ногирон талаба-ёшларни қийнаб келаётган муаммолари тингланди ва шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиш ишлари олиб борилди.

Учрашув давомида университет ректорати томонидан тайёрланган совғалар, ўкув қуроллари, китоблар топширилди.      

 С.Мираметов,

Университетнинг ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими услубчиси.

Foydali havolalar