https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
«ЙИЛ ТАЛАБАСИ-2019»: ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА… | | Karakalpak state university

«ЙИЛ ТАЛАБАСИ-2019»: ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА…

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан 2019 йил 15 январда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури»да белгиланган вазифалар ижроси доирасида «Йил талабаси-2019» республика танлови ғолибларини тақдирлаш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Бу йилги ғолибларни тақдирлаш маросимининг ўзгача томони жорий йилнинг 23-24-февраль кунлари мамлакатимизнинг энг олис тумани ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ туманида ўтказилишида.

Бугун барча танлов ғолиблари Нукус шаҳрига келди ва шаҳарнинг диққатга сазовар жойларини томошалади. Шунингдек, айни пайтда республикамизнинг 17 олий таълим муассасаларидан келган талабалар дунёга машҳур И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи билан танишди.

Тадбир давом этмоқда…

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar