Танлов Ғолиблари Аниқланди | | Karakalpak state university

Танлов Ғолиблари Аниқланди

Жорий йил июнь ойида Қорақалпоқ давлат университети талабалари орасида «Биз коррупцияга қаршимиз», «Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?», «Одам савдоси – давр муоммаси» мавзусида номинациялари бўйича онлайн ўтказилган «Энг яхши мақола» танловининг университет босқичи якунланип, унинг ғолиблар аниқланди.
«Биз коррупцияга қаршимиз» мавзуси бўйича;
Юридика факультети 2-босқич талабаси С.Матяқубов 88 балл билан 1-ўрин,Тарих факультети 4-босқич талабаси Л.Алимбаева 83 балл билан 2-ўрин, Физика факультети 1-босқич талабаси А.Абдираманова 80 балл билан 3-ўринга лойиқ деб топилди.
«Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?» мавзуси бўйича Магистратура бўлими 1-босқич магистранти Н.Пирназаров 66 балл билан 1-ўрин, Юридика факультети 2-босқич талабаси С.Матяқубов 62 балл билан 2-ўрин, Магистратура бўлими 1-босқич магистранти З.Абжамиев 52 балл билан 3-ўринга лойиқ деб топилди.
«Одам савдоси – давр муаммоси» мавзуси бўйича Магистратура бўлими 1-босқич магистранти Н.Пирназаров 71 балл билан 1-ўрин, Магистратура бўлими 1-босқич магистранти Н.Аўезмуратова 69 балл билан 2-ўринга лойиқ деб топилди.
Танловда ғолиб бўлган талабалар университетнинг ректори номидан махсус диплом билан, танловда фаол иштирок этган Юридика факультети 1-босқич талабаси Т.Хамзаев, Юридика факультети 1-босқич талабаси Ш.Маткаримов, Саноат технологияси факультети 2-босқич талабаси Г.Жалғасова, Тарих факультети 1-босқич талабаси Ж.Базарбаева, Қорақалпоқ тили ва журналистика факультети 4-босқич талабаси Н.Балтабаевалар Фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланади. Танловларда ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган талабаларга ва уларнинг устозларига чин дилдан миннаддорчилигимизни билдирамиз. Шунингдек, номинациялар бўйича 1-2-ўрин ғолибларинининг мақолалари танловнинг учинчи босқичида иштирок этиш учун Республика Ташкилий қўмитасига тавсия этилди.

П.Абдиразақова.
Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўйича услубчи

Foydali havolalar