https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Иккинчи ва ундан кейинги таълим бахолаш мезонлари | | Karakalpak state university

Иккинчи ва ундан кейинги таълим бахолаш мезонлари

БАҲОЛАШ МЕЗОНИ:

Абитуриентларнинг танлаган соҳа бӯйича умумий маълумотга эгалиги (Танлаган таълим йӯналишининг моҳияти ва мазмуни, унинг жамиятдаги ӯрни ва аҳамияти, ушбу таълим йӯналиши бӯйича касбий фаолияти объектлари тугрисидаги маълумотга эгалиги, фаолият соҳасининг устувор йӯналишлари). Максимал 70 балл

Олий маълумот олишдан мақсади ва умумий интеллектуал даражаси (ӯз фикрини аниқ-равшан, мантиқий ва ижодий баён қила олиш ҳамда ӯз фикрини асослантира олиш қобилияти). Максимал 30 балл.

Ёзма иш ёзишда орфографик ва граматик хатосиз ёзиш.

 

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун ҳужжат топширган абитуриентлар кириш имтиҳонлари учун белгиланган максимал баллнинг 54% ни ва ундан кам тўплаганлар, шунингдек белгиланган муддатларда кириш имтиҳонига келмаганлар ўқишга қабул қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 2008 йил 13 августдаги 15-сон баён билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида Низоми асосида ишлаб чиқилган.

Апелляция тартиби

Абитуриентлар томонидан кириш имтихон натижалари бўйича олий таълим муассасаси ретори томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 24 соат давомида мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаат мазмунида абитуриент фақат ўзининг кириш имтихони натижаларида олган баллари ҳақида бўлса қабул қилинади, лекин бошқа абитуриентларнинг натижалари ҳақида ёзилган шикоят аризалари қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

 

Foydali havolalar