https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Танлов ғолиблари аниқланди | | Karakalpak state university

Танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 сентябрдаги 489-сонли буйруғига мувофиқ университет талабалари ўртасида ўтказилган «Ӯзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши» мавзусидаги онлайн танловининг «Энг яхши видеоролик», «Энг яхши инфографика» номинациялари бўйича университет босқичи ўтказилди.

Танлов Низом талабларига мувофиқ юқори савияда ташкил этилди.
Танловга факультет босқичида 1-2-3 ӯрин эгаллаган талабаларнинг жами икки номинация бўйича 8 та видеоролик ва инфографика келиб тушди.
Талабалар томонидан тақдим этилган видеоролик ва инфографика университет кесимида тузилган ҳакамлар Ҳайъати томонидан танлов Низомида белгилаб берилган шартлар асосида ўрганиб чиқилиб, баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.
Ҳакамлар Ҳайъати аъзолари томонидан танлов иштирокчиларининг видеоролик ва инфографика таҳлил қилиниб қўйидагича ғолиблар аниқланди:
«Энг яхши видеоролик» номинацияси бўйича;
1-ўринга Юридика факультети 3-босқич талабаси Досназарова Айгул лойиқ деб топилди, 2-ўринга Магистратура бўлими 2-босқич магистранти Пирназаров Нурназар лойиқ топилди, 3-ўринга География ва табийий ресурслар факультети 3-босқич талабаси Тажимуродов Нурбек лойиқ деб топилди,
«Энг яхши инфографика» номинацияси бўйича;
1-ўринга Магистратура бўлими 2-босқич магистранти Пирназаров Нурназар лойиқ деб топилди,
2-ўринга Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 2-босқич талабаси Азизбек Дабыловлар лойиқ деб топилди ва

1-2-ўринларни эгаллаб ғолиб бўлган талабаларнинг видеоролик ва инфографика матреиаллари танловнинг учинчи босқичида иштирок этиш учун Республика Ташкилий қўмитасига юборилди.
Танловда университет босқичида ғолиб бўлган талабалар ректор томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Foydali havolalar