https://cbt20.fk.uns.ac.id/terbaru/https://djpen.kemendag.go.id/papamama/demo/http://ct.if.unsoed.ac.id/menang/https://ilmupolitik.uinsgd.ac.id/-/demo/https://pakbejo.jatengprov.go.id/-/demo/
«Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси» аниқланди | | Karakalpak state university

«Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси» аниқланди

«Йил талабаси 2020» танловининг университет босқичида Саноат технологияси факультетининг 3-босқич талабаси Жалгасова Гоззал «Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

       Жалгасова Гоззал Мэлсовна 1997 йили 11 июньда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган, миллати қорақалпоқ.

       Иқтидорли талаба Жалгасова Гоззал Мэлсовна университетдаги барча талабалар орасида ўзининг тиришқоқлиги, билимга интилувчанлиги, жамоат ишларидаги фаол иштироки билан бошқа талабалардан ажралиб туради.

       Гоззал Жалгасова университетга ўқишга кирган йиллардан бошлаб аъло баҳоларга ўқиб келмоқда. Шунинг билан бир қаторда у нафақат ушбу олийгоҳда, балки Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, сиёсий партиялар, «Ҳунарманд» уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказиладиган қатор тадбирларда фаол иштирок этиб келади.

        У профессор И.Турманов раҳбарлигида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Шу кунгача унинг 10 та илмий мақоласи чоп этилган бўлиб, улардан 4 таси Россия, Москва, Америка ва Қозоғистон Республикаларида, 6 таси Республикамиз миқёсидаги конференция тўпламларида чоп этилган. Шунингдек, 40 дан ошиқ публицистик мақолалари Республика миқёсидаги «Еркин Қарақалпақстан», «Қарақалпақстан жаслары» ва университетимизнинг «Қарақалпақ университети» газеталарида, 110 дан ортиқ мақолалари Республикамиздаги Kar24.uz, Orol24.uz, Zaman.uz ва университетимизнинг Karsu.uz веб сайтларида эълон қилинган. Ҳар қандай илмий, маънавий-маърифий, ҳайрия тадбирлари, спорт ва оммавий тадбирларда фаол иштироки билан бир қаторда университетимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеа ва янгиликларни шу вақтнинг ўзида ОАВ ларида ёритишда ўз ташаббускорлигини кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, талаба ўзининг мутахассислик соҳасига оид маълумотларни тўплаш билан бир қаторда инглиз ва рус тилларини мукаммал ўрганиш учун мустақил шуғулланиб келади.

2018 йили «Мен диний экстремизм ҳәм терроризм қәўипин қалай түсинемен?» ва «Өзбекстан жаслары бузғыншы идеяларға қарсы» номли мақолалар танловининг университет босқичида 1-ўрин;

«Жас журналист-2018» танловининг «Университетнинг Karsu.uz веб-сайтида энг кӯп мақола эълон қилган автор» номинацияси ғолиби;

2018 йили чизма геометрия ва компьютер графикаси фанидан фан олимпиадаси 2-ўрин ғолиби;

 «Йил талабаси – 2019» танловининг «Йилнинг энг фаол ташаббускор- тарғиботчи талабаси» номинацияси  2-ўрин ғолиби;

2019 йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлов  шартномасининг 35% тўлаб берилди.

2019 йили «КАРИЕРА» ёш кадрларни  таёрлаш клубининг 2 ойлик ӯқув курсини тамомлаган ва клуб томонидан ӯтказилган «Иқтидорли ёшлар» танловининг «Журналистика» номинациясида 2-ўрин эгаллади;

2019 йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистондаги “Минтақавий ёшлар конференцияси” фаол иштирокчиси бўлди ва сертификат билан тақдирланди.

2019 йил 6-8 сентабрь кунлари Тошкент шаӽрида бўлиб ўтган “Осиё ёшлар конференцияси” иштирокчиси.

2019 йил 27-29 сентабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Union V» талаба-ёшлар конференцияси иштирокчиси;

2019 йил 17-19  ноябр кунлари Халқаро талабалар куни муносабати билан ўтказилган    “Андижон  талаба-ёшлар  халқаро форуми” иштирокчиси.

2019 йил 22-24 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятида ўтказилган «National youth conference» конференциялари иштирокчиси;

«Қизлар давраси – 2020» танловининг университет босқичининг 1-ўрин ғолибаси;

2019-2020 ўқув йилининг иккинчи яримида, онлайн ўқиш даврида Саноат технологияси факультети томонидан ўтказилган «Коронавирусни биргаликда енгамиз» шиори остида ўтказилган мақолалар танловнинг 1-ўрин ғолиби;

2020 йил 9-10 сентабр кунлари ўтказилган «Believe in Future» форумининг фаол иштирокчиси;

Биз Саноат технологияси факультети деканати Г.Жалгасованинг эришган ютуғи билан табриклаб, танловнинг кейинги Республика босқичида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Ш.Мусиров

Саноат технологияси факультети ёшлар билан иглаш бўйича декан муовини

 

 

 

 

Foydali havolalar