https://cbt20.fk.uns.ac.id/terbaru/https://djpen.kemendag.go.id/papamama/demo/http://ct.if.unsoed.ac.id/menang/https://ilmupolitik.uinsgd.ac.id/-/demo/https://pakbejo.jatengprov.go.id/-/demo/
«Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси» аниқланди | | Karakalpak state university

«Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси» аниқланди

«Йил талабаси 2020» танловининг университет босқичида Корақалпоқ филологияси ва журналистикаси факультетининг 4-босқич талабаси Қобланова Жибек «Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Қобланова Жибек 1999 йили 19 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган, миллати қозоқ.

2014-2017 йилларида Нукус ҳуқуқшунослик коллежида таҳсил  олган.

2017 йилдан бошлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетида давлат гранти асосида таълим олмоқда.

Бердақ номидаги стипендия совриндори, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фаоли.

Қобланова Жибек  университетда таҳсил олиб бошлаган дастлабки кунларидан, ўзининг билими, интилувчанлиги, тартиб-интизоми, жамоат ишларида фаоллиги билан тезда кўзга тушди ва ўз устозларининг диққат эътиборига сазовор бўлди. У илмга жуда қизиқади. Жибек ўз фанини чуқур ўзлаштирган, билимли, изланувчан, дунёқараши кенг, ижодкор талаба. Истеъдодли талаба бўлиши билан бирга бадиий китоблар ўқиш, пазандачилик, тўқимачилик ва журналистика билан шуғулланади. Шунингдек, республика миқёсида ўтказилган турли конференция, кўрик-танлов ва тадбирларда мунтазам иштирок этиб, совринли ўринларга сазовор бўлган. Қобланова Жибекнинг эришган бошқа ютуқлари ҳам баён этилган:

2018 йилда Тошкент шахридаги Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университетида ташкил қилинган «Филология масалалари ёш тадқиқодчилар нигоҳида» мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди ва Сертификат билан тақдирланди.

2018 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил қилинган «Республика ёш журналистларининг І медиа форуми» иштирокчиси ва шу форумда «Энг яхши мақола»танловининг 3 ўрин соҳибаси.

2018 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида ташкил қилинган «Сардорлар клуби»нинг маҳсус 3 ойлик ўқув машғулотларини «Кумуш диплом» билан тамомлади.

2018 йилда Россиянинг Казан  шаҳрида ўтказилган «Творчество Чингиз Айтматова в контексте традиций востока-запада» мавзусидаги Халқаро илмий-назарий анжуманида илмий мақоласи босилиб чиқди.

2018 йилда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилган «Global science and innovations 2019: Central Asia» Халқаро  мавзусидаги  илмий анжуманда иштирок этди ва илмий мақоласи чоп этилди.

          2018 йил  «Илим ғумшалары» мавзусидаги VIII  Республика илмий анжуман материалларида ўзининг илмий  мақоласи билан қатнашди.

          2018 йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган «Современные концепции науки будущего»  Халқаро илмий-амалий анжуман анжуманда иштирок етиб,  илмий мақоласи эълон қилинди.

2018-2019 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат унивеситети Ахборот-ресурс маркази «Китобхонлар» клубининг «Энг фаол китобхон» номинация ғолиби.

2019 йили Қозоғистоннинг Олмо-ота шаҳрида «Бабалар сөзі – рухани жаңғырудың қайнар көзі» Халқаро симпозиумда фаол иштирок этди ва сертификат билан тақдирланди.

2019 йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистондаги «Минтақавий ёшлар конференция»си фаол иштирокчиси бўлди ва сертификат билан тақдирланди.

2019 йил 6-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ёшлар конференцияси иштирокчиси бўлиб, Экология йўналишига етакчилик қилди ва 1 ўрин эгаллади ва 5 млн сум ютуқка эга бўлди.

2019 йил 15-17 ноябрь кунлари «Андижон талаба-ёшлар халқаро форуми» га иштирок этди ва вилоят ҳокими томонидан Сертификат билан тақдирланди.

Жибек Қобланова  2018-2019 ўқув йилида Бердақ номидаги стипендия совриндори бўлди.

          2020 йил АҚШ нинг Сан Франсиско шаҳрида ўтказилган «Bridge to science: research works» халқаро конференциясида иштирок этди.

          2020 йил халқаро «Солнечный свет»интернет олимпиадасида инглиз тили фанидан  1-ўрин соҳибаси бўлди.

 

Бу жараёнда ўзидан олдинги тадқиқодчилар,  олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан танишиб чиқиб, бугунги кунда мазкур масалада ўз ечимини топмаган кўпгина мавжуд муаммолар ва айрим баҳсли жиҳатлари бўлган – фразеологизмларнинг тилшуносликдаги аҳамияти, ҳозирда уларни ҳар томонлама ўрганиш, қорақалпоқ тилшунослигида бадиий асарда фразеологизмларнинг қўлланилиши, тилшуносликдаги фразеологик бойликларнинг индивидуал услубий ўзига хослиги, уларнинг семантик табиати ва бошқа шу каби мавзуга оид долзарб масалаларни тадқиқ қилиш устида изланишлар олиб бормоқда. Изланишлари натижасида талабанинг «И.Юсупов асарларида  равиш фразеологизмларнинг  қўлланилиши», «И.Юсупов поэзиясида оғзаки нутқ фраземалари», «Фразеологизмлар таркибида «оқ» ва «қора» ранг семантикасининг қўлланилиши», ««Қоблан» достонида сифат фразеологизмларининг қўлланилиши»    ва бошқа илмий-тадқиқот ишлари илмий журналларда ва конференция материалларида ижобий тақриз-хулосалар олинган ҳолда чоп қилинди.

Ж.Қобланова халқаро, Республика ва университет миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияларда, жумладан, «Илм ғунчалари» номидаги VIII Республика илмий-амалий конференция, «Филология масалалари ёш тадқиқодчилар нигоҳида», «IV глобал илм ва инновацияларнинг –  2019: Марказий Осиё», «Шарқ ва ғарб дастурларида Ч.Айтматов ижоди», «Ғылыми зерттеулер мен заманауи талдамалар», «Роль  науки в инновационном развитии современного государства» ва бошқа мавзулардаги илмий-амалий анжуманларда ўзининг илмий-тадқиқот ишлари ва тезислари билан фаол қатнашиб келмоқда.  2019 йил 16-17 май кунлари Қозоғистон  Республикаси, Олмо-ота шаҳрида  Абай номидаги қозоқ миллий педагогика университетида «Бабалар сөзи —руўханый жаңғырыўдың қайнар көзи» номли халқаро симпозиумига Ж.Қобланова «Қорақалпоқ адабиётида фразеологизмларнинг адъектив хизматда қўлланилиши»   номли маърузаси билан Ўзбекистон делегати бўлиб иштирок этди.

Ж.Қоблановага танловнинг кейинги босқичларида омад ва зафарлар тилаймиз.

Гоззал Жалгасова

Санаат технологияси факультети студенти

.

.

 

 

Foydali havolalar