https://cbt20.fk.uns.ac.id/terbaru/https://djpen.kemendag.go.id/papamama/demo/http://ct.if.unsoed.ac.id/menang/
Қорақалпоғистонлик олима ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширувчи стимулятор яратди ва патент олди. | | Karakalpak state university

Қорақалпоғистонлик олима ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширувчи стимулятор яратди ва патент олди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университетида бугунги кунда 7 та патент (шундан 1 та халқаро ва 6 та республика даражасидаги патент) ҳамда турли хил дастурий маҳсулотлар учун 35 та гувоҳномалар қӯлга киритилган бӯлса, шулардан бири университетнинг кимё-технология факультети “Органик ва ноорганик кимё” кафедраси доценти Зулфия Джуманазарова томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини ўстирувчи ва ҳосилдорликни оширувчи фойдали стимуляторни яратганлиги учун олинган патент алоҳида эътитиборга лойиқ саналади.

Яратилган ушбу стимулятордан қишлоқ хӯжалиги экинларидан пахта, ғалла ва полиз маҳсулотларининг тез пишиб етилишнинг турли босқичларида ҳамда ҳосилдорликнинг ошишини рағбатлантирувчи сифатида фойдаланиш мумкин. Мазкур ихтиронинг яна бир афзаллиги шундаки, бевосита юқоридаги каби полиз экинларидан ӯз вақтида ва керакли пайтда юқори ҳосилдорликни олиш учун барча имкониятларни яратиб беради.

          Қӯлга киритилган яна битта патент – бу университетнинг архитектура факультети ӯқитувчиси Наджибулла Калиев томонидан яратилган “Иждан” номи билан аталувчи сув иситиш қозони учун олинган патентдир. Ушбу яратилган ихтиро бугунги кунда табиий газ захирасини тежаш билан боғлиқ долзарб масала ечимига қаратилганлиги билан аҳамиятли саналади. Ушбу иситиш қозонидан Республиканинг табиий газ захираси етиб бориши қийин бӯлган чекка-чекка ҳудудларида нисбатан кам газ сарф қилиб, юқори иссиқлик манбаини олиш учун тӯла фойдаланиш мумкин. Бу эса, нафақат аҳолининиг табиий газга бӯлган талабини тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда қаноатлантиришга хизмат қилади, балки ушбу ноёб табиат неъматини келгуси авлодлар учун асраб-авайлашга ҳам хизмат қилади.

Foydali havolalar