https://cbt20.fk.uns.ac.id/terbaru/https://djpen.kemendag.go.id/papamama/demo/http://ct.if.unsoed.ac.id/menang/https://ilmupolitik.uinsgd.ac.id/-/demo/https://pakbejo.jatengprov.go.id/-/demo/
Хорижий тилларни ўқитишда баҳолаш: эришилган ютуқлар, муаммолар ва ечимлар мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида | | Karakalpak state university

Хорижий тилларни ўқитишда баҳолаш: эришилган ютуқлар, муаммолар ва ечимлар мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 9-10 апрель кунлари Assesment in teaching foreign languages: achievementschallenges and solutions” (Хорижий тилларни ўқитишда баҳолаш: эришилган ютуқлар, муаммолар ва ечимлар) мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.

          Ушбу анжуманда профессор-ўқитувчилар қатнашиши мумкин.

          Анжуманда муҳокама қилинадиган масалалар:

  1. Тилни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва моделлаштириш;
  2. Тест яратиш тамойиллари;
  3. Тест ўтказиш ва баҳолашнинг объективлигини таъминлаш бўйича изланишлар ва инновациялар;
  4. Масофавий таълимда баҳолаш: мавжуд муаммо ва ечимлар;
  5. Ўқувчига йуналтирилган баҳолаш;
  6. Инклюзив таълимда тест ва баҳолаш;
  7. Рецептив ва продуктив кўникмаларни баҳолаш;
  8. Анъанавий баҳолашдан альтернатив ва аутентик баҳолашга ўтиш;
  9. Тилни баҳолашдаги энг илғор тажрибалар;
  10. Тест ва баҳолашни рақамлаштириш.

Анжуманнинг ишчи тили: инглиз тили.

Мақолалар инглиз, ўзбек, рус ва бошқа хорижий тилларда қабул қилинади.

Материаллар 2021 йилнинг 1 апрелига қадар conferense102020@gmail.com электрон почтаси орқали қабул қилинади (материалларни нашр қилиш бепул).

Илмий-амалий анжуманда иштирок этиш шартлари;

  1. Тезис 3-5 сахифа.
  2. Видео маъруза 3-5 дақиқа. Mp4 форматида.
  3. Иштирокчининг иловада кўрсатилган сўровномаси.
  4. Расм 9х14 JPG шаклида (файл иштирокчининг фамилияси билан сақланади, масалан A_Boburov_Bukhara.jpg).

Қўшимча маълумотлар учун:

+99890 189-84-11 Хан Светлана

+99897 740-86-06 Носиров Зухриддин

 

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими 

Foydali havolalar