https://cbt20.fk.uns.ac.id/terbaru/https://djpen.kemendag.go.id/papamama/demo/http://ct.if.unsoed.ac.id/menang/https://ilmupolitik.uinsgd.ac.id/-/demo/https://pakbejo.jatengprov.go.id/-/demo/
"Ӯзингни асра ва пулларингни асра" видеороликлар танлови | | Karakalpak state university

“Ӯзингни асра ва пулларингни асра” видеороликлар танлови

Ӯзбекистон Республикаси Марказий банки “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) доирасида ёшлар ӯртасида “Ӯзингни асра ва пулларингни асра” видеороликлар танловини эълон қилади. Танловга видеороликлар шу йилнинг 20-мартга қадар қабул қилинади.

Иштирокчиларнинг вазифасикуйидаги мавзулардан бирини танлаб, қисқа видеоролик тайёрлаш.

– Банк карталари  билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш;

– Рақамли молиявий хизматлардан хавфсиз  фойдаланиш.

Видеороликка қӯйилган техник талаблар.

– танлов мавзуларидан бирига мос келиши керак

– видео тили – ӯзбекча ёки русча

– давомийлиги 1 дакиқагача

– формати MP4 h264

Танловга жорий йилнинг 20-мартига қадар konkurs.ebu@gmail.com (хат мавзусини «Global Money Week танлови» деб номланг) орқали қабул қилинади. Танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилади. Маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали (Telegram, Facebook, Instagram) finlituzb саҳифасини кузатиб боришингиз мумкин.

Танлов натижалари жорий йил 27 март куни эълон қилинади.

 

Алоқа учун телефонлар:+99871-212-73-56; +99890-960-58-66

 

 

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими 

 

 

Foydali havolalar