КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ ЯРАТАМИЗ | | Karakalpak state university

КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ ЯРАТАМИЗ

Бугун Нукус бўйлаб ўтказилаётган «Тоза шаҳар» акцияси доирасида ободонлаштириш баробарида, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам олиб борилди.

Биз Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факултети «1-В»  «Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар» йўналиши талабалари ана шундай ҳайрли ишга қўл урдик.

6 сонли талабалар турар жойи ҳовлисига эзгу ниятлар билан олма, анор, ўрик, олча сингари 20 дан ортиқ кўчатлар экилди.

«Ўқув даргоҳимизнинг обод бўлишига, бунданда чирой очишига ҳисса қўшиш бизнинг энг олий мақсадимиз»— дейди гуруҳ талабаси Сетора Жалилова.

Дарҳақиқат, бу каби ҳашарлар, акциялар замирида ёшларнинг ватанни севиш, юртни обод этиш, ўзгаларни эъзозлаш ва фаровон турмуш барпо этишга интилиши мужассамдир.

 

 

«1-В»  «Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар»

йўналиши талабаси Атабаева Нилуфар.

Foydali havolalar