Университетимиз  талаба-ёшлари Тахиатош туманида ўтказилган  «Тоза шаҳар» акциясида  фаол иштирок этишди | | Karakalpak state university

Университетимиз  талаба-ёшлари Тахиатош туманида ўтказилган  «Тоза шаҳар» акциясида  фаол иштирок этишди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатида белгиланган вазифаларнинг ижросини таминлаш, шунингдек, аҳоли, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини орттириш, атроф муҳитга бўлган эътиборини кучайтириш, она табиатни келажак авлод учун асраб-авайлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва атроф муҳитга салбий таъсирларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида «Янги Ўзбекистонда эркин ва обод яшайлик!» шиори остида «Тоза шаҳар» лойиҳаси доирасида оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияси жорий йилнинг 17 апрель куни   ўтказилганди  ҳамда  лойиҳани давом қилдириш    Тахиатош туманига  топширилганди.

 Жорий йилнинг  1 майь  куни   «Тоза шаҳар» ёшлар ташаббуси лойиҳаси  Тахиатош туманида оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ичига олувчи тадбир ўтказилди.

Ушбу ободонлаштириш акциясида Қорақалпоқ давлат университети талаба-ёшлари фаол қатнашиб, мазкур тадбир давомида Тахиатош  шаҳри атрофларида  ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини  амалга оширишди.

Ёшларнинг ушбу ташаббуси қутлуғ Рамазон ойида қилинадиган савобли амаллардандир.

Лойиҳа якунида, Тахиатош тумани ҳокимлиги  олдида санъат арбоблари ва таниқли эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт ташкил этилиб, лойиҳада фаоллик кўрсаткан иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва номинациялар билан тақдирланди.

Энг қуванарлиси университетимиз «ЕҢ БЕЛСЕНДИ ЖАСЛАР ОТРЯДЫ» номинацияси билан тақтирланди.

Ёшлар ташаббуси билан амалга оширилган мазкур лойиҳа халқимизга ҳос меҳир-муҳаббат, бағрикенглик, эзгулик фазилатларини намоён этди.

 

 

Рахимбаев Отабек ,

 География ва табиий ресурслар факультети талабаси.

 

Foydali havolalar