https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Палимбетова Малика "Илҳом" мукофоти республика танловининг совриндори бӯлди | | Karakalpak state university

Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Палимбетова Малика “Илҳом” мукофоти республика танловининг совриндори бӯлди

 

 20 май куни соат 18:00 да Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида “Илҳом” мукофоти республика танловининг совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

 

Танлов шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришаётган ёшларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ОТМда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ёшлар ўртасида ўтказилди.

 

? Бугун “Илҳом” мукофоти республика танловининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

✔️ Танловнинг асосий босқичи иштирокчиларини баҳолаш натижалари бўйича Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра ғолиблар аниқланди:

 

1-ўрин – Маликов Акром Абдуҳамидович – Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти;

 

2-ўрин – Тошкент давлат шарқшунослик университетининг ижодий жамоаси;

 

3-ўрин – Шерматов Қобилжон Отақўзи ўғли – Фарғона давлат университети 3-босқич талабаси;

 

3-ўрин – Палимбетова Малика Жанабаевна – Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ адабиёти кафедраси таянч докторанти.

 

✔️ Танловда юқори натижаларга эришган қуйидаги иштирокчилар рағбатлантирувчи мукофотларга муносиб деб топилди:

 

  1. Отабоев Акбар Иноятович – Урганч давлат университети талабаси;
  2. Қаҳҳарова Мадина Музаффаровна – Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси;
  3. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси;
  4. Низомов Фарход Мусо ўғли – Навоий давлат педагогика институти талабаси;
  5. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ниҳол” талабалар театр студиясининг ижодий жамоаси;
  6. Жамалова Хонзодахон Шахабиддин қизи – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси.

 Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ адабиёти кафедраси таянч докторанти Палимбетова Маликани эришган бу муаффақиятлари билан университетимиз номидан қизғин табриклаймиз!

 

 

 

 

 

 

Foydali havolalar