⚡️ БАҲОРГИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ ФОРУМИДА ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ОЛИМЛАРИ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИ | | Karakalpak state university

⚡️ БАҲОРГИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ ФОРУМИДА ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ОЛИМЛАРИ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИ

 

         2022 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида мазкур вазирлик, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда хўжалик бошқаруви органлари, тармоқ корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликларини олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган илмий ишланмаларни Баҳорги тижоратлаштириш Форуми ўз ишини бошлади.

         Форум ишида Қорақалпоғистон олий таълим муассасалари, хусусан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ёш олимлари ва иқтидорли талабалари ўзларининг инновацион лойиҳа ҳамда илмий ишланмалари билан фаол иштирок этди.

         Жумладан, мазкур форумда Қорақалпоқ давлат университети катта ўқитувчиси, 2021 йилдаги “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони совриндори Н.Калиевнинг “Энергия тежамкор лего ғишт ишлаб чиқариш” номли, университет профессори, б.ф.д. М.Алланиязованинг “Вита Каракалпак-МА4” номли, б.ф.д., доцент Т.И.Жугинисовнинг “Жанубий Оролбуйи экологик тизимида термитлар  зараридан  химояланишда урбанлашган худудлар (ахоли уйлари ва маданий мерос объектлари) профилактикаси” номли, қурилиш факультети тьютори Б.А.Убайдуллаев “Ҳозирги кунда бел оғриғи, белдаги грижа, гемморой, ётоқ яра касалликларининг кўпайиб кетишини профилактик олдини олишда ЭКО-матрас ишлаб чиқариш ва аҳолига такдим этиш” номли ва бошқа инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилди ва ушбу лойиҳа ва ишланмаларга форум иштирокчилари томонидан қизиқишлар билдирилиб, тегишли шартномалар тузиш юзасидан келишувлар амалга оширилди.

         Баҳорги тижоратлаштириш форуми 2022 йил 12 март куни ўз ишини давом этди.

 

 

 

Foydali havolalar