Шаниязова Замира Оралбаевнанинг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослигида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли илмий кенгаши асосида тузилган бир марталик илмий кенгашнинг 2022 йил 15 декабрь куни соат 14:00 даги онлайн ва офлайн мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 230112, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй. Тел.: (99861) 223-60-78; факс: (99861) 223-60-19; e-mail: karsu_info@edu.uz.