Зўравонликка қарши 16 кун. | | Karakalpak state university

Зўравонликка қарши 16 кун.

Оилавий келишмовчиликлар, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан бири бўлиб, унга ечим топиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 25 ноябрь-10 декабрь кунлари “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси ўтказилиши белгиланди.
Аёлларга нисбатан зўравонлик бу-жинс белгисига асосланган жисмоний, жинсий ёки психологик зарарга олиб келадиган ёки аёлларга азият етказадиган, шунингдек, бундай ҳаракатларнинг таҳдидлари жамият ёки шахсий ҳаётда бўлсин, мажбурлаш ёки аёлларга нисбатан зўравонлик – инсон ҳуқуқларининг энг кенг тарқалган бузилишларидан биридир.
Мамлакатимизда ҳам кейинги вақтларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, уларга янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, хотин қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида турли хил зўравонликка дуч келган хотин-қизларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва уларга мотивация бериш, зуравонликка қарши тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида жамоатчилик эътиборини ушбу масалага жалб этишга қаратилган тадбирлар амалга оширилиб, ҳар бир шахсни зўравонликка бефарқ бўлмаслик, бу ҳақида сукут сақламасликка қаратилган турли тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.
Миллий қонунчилигимизга “гендер” тушунчаси 2019 йил 3 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан киритилган бўлиб, унга кўра гендер — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати ҳисобланади.

Нукус туманлараро маъмурий суди архив мудири

Давлетова Улбосын Алымбай қизи.

Foydali havolalar