https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Ким Он Сиёк талабалар учун мастер класс ташкиллаштирди | | Karakalpak state university

Ким Он Сиёк талабалар учун мастер класс ташкиллаштирди

Корея электротехнологиялар илмий тадқиқот институти ва  Қуёш энергияси Халқаро институти катта илмий ходими Ким Он Сиёк (Kim, Oun Seok) Нукус шаҳрига келиб, Қорақалпоқ давлат университети, WEEnergy ва Hanbеk Construction компаниялари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан университет бош биноси олдига ўрнатилган 3 кВтли Қуёш станциясининг ишлаш режими, келтирилган ускуналарнинг бутлиги ва дастурлаш жараёни ишлари билан танишиб чиқди.

Ким Он Сиёк ускуналарни кўздан кечириш жараёнида Физика факультети профессор ўқитувчилари, магистрантлар ва 4-босқич талабалари учрашдилар. Учрашув давомида соҳа бўйича таҳсил олаётган талабаларга “Кичик қувватли қуёш модули тизими ва қуёш сув насослари (ичимлик суви, суғориш, чорвачилик ёки мевали боғлар суғориш таъминотида)“  мастер класс ташкиллаштирилди. Мастер класс жараёнида талабалар ўзлариниг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Учрашув мазмунли ўтди.

Наргиза Абдуллаева,

Физика факультети 1-курс талабаси.

Пайдалы дереклер